Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

– „У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади. Эргашувчилар: «Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак» дейдилар. Шундай қилиб, Оллоҳ Таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар“, [2:166-167]


مَا هَذِهِ التَّمَاثِيلُ الَّتِي أَنْتُمْ لَهَا عَاكِفُونَ
۩ قَالُوا وَجَدْنَا آبَاءَنَا لَهَا عَابِدِينَ

– „«Сизлар доимо чўқинадиган бу ҳайкаллар нимадир (яъни, нега жонсиз ҳайкалларга сиғиняпсизлар)?!» деганида, улар айтдилар: «Бизлар ота-боболаримизни ҳам уларга сиғинган ҳолда топганмиз»“. [21:52-53]

 

Бу оятларнинг бирортаси ҳеч қандай сабабни ўз ичига олмаган ва бошқа нусусларда ҳам бу ҳақда сабаб келмаган. Шунинг учун «Сабабнинг хослиги эмас, лафзнинг умумийлигига эътибор берилади» қоидаси бу ўринда ишлатилмайди. Бу қоида сабабга нисбатан тўғри. Сабаб деганда оятнинг нозил бўлиш сабаби кўзда тутилади. Аммо оятнинг мавзусига нисбатан бу қоидани ишлатиш нотўғри. Бу ўринда оят мавзусига эътибор берилади. Умумийлик фақат оятнинг мавзусига тааллуқли. Оят мавзуси ўз ичига олган ҳар бир мавзу учун умумийдир. Оят мавзусига кирмайдиган нарсалар учун умумий эмас. Бу ўринда «бу оятлар иймон ва кофирлар ҳақида. Лекин бу оятларни муқаллидларга таъвил қилса бўлаверади, чунки ҳукм сабаб билан бирга юради», деб айтилмайди. Чунки бу оятларда сабабнинг ўзи йўқ, китоб, Суннатнинг ҳеч қайси ҳукмларида бу оятларга сабаб келмаган. Шунинг учун тақлидни ман этадиган ҳеч қандай ҳукм мавжуд эмас. Балки ҳукм ва мусулмонларнинг Расулуллоҳ с.а.в. ва саҳобалар давридаги воқеси тақлиднинг жоизлигидан далолат беради.

 

Муттабеъ ҳам, оми ҳам муқаллид ҳисобланади. Чунки Оллоҳ Таоло тақлидни эргашиш деб номлади:

 

إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُوا مِنَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا

– „У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар“.                                 [2:166]

 

Чунки шахс ё ўзи татбиқ этган ёки бошқа биров татбиқ этган шаръий ҳукмни қабул қилиши мумкин. Агар ўзи татбиқ этса, у мужтаҳид бўлади, агар бошқа биров татбиқ этган шаръий ҳукмни олса, унинг раъйига эргашган ҳисобланади. Бошқанинг раъйига эргашиш эса тақлиддир. Ҳужжати мулзима, яъни амал қилиш мажбурий ҳужжат билан эргашадими ёки ҳужжатсиз эргашадими, фарқи йўқ. Демак, муттабеъ (эргашувчи) ҳам муқаллид экан. Яна бир гап, тақлид мужтаҳиднинг раъйига далили маълум бўлгандан кейин уни муҳокама қилмасдан эргашишдир. Яъни бу далилга амал қилишга мажбур бўлмасдан эргашишдир. Аммо агар далилни муҳокама қилиб, ундан ҳукм қандай истинбот этилганини билиб, сўнгра бу ҳукмни истинбот этилиши ва шу ҳукмнинг ўзига қўшилсангиз, ҳукм асосланган ҳужжат амал қилишга ундайди ва сизнинг раъйингиз мужтаҳиднинг раъйига ўхшаш бўлиб, бундай ҳолатда сиз муттабеъ эмас, балки мужтаҳид ҳисобланасиз. Бундан тушуниладики, бировга

 

152-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260